Ўзбекистон Республикасининг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича стратегик ёндашувлари қандай?

Ушбу саволга жорий йилнинг 25 июнь куни Марказий Осиё халқаро институти ва Тараққиёт стратегияси маркази билан биргаликда ташкил этилган давра суҳбатида атрофлича жавоб берилди.
Тадбир «Ўзбекистон Республикасининг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича стратегик ёндашувлари» мавзусида ташкил этилди.
Унда Ўзбекистоннинг кўплаб ахборот-таҳлилий тузилмалари, хусусан, Марказий Осиё халқаро институти, Тараққиёт стратегияси маркази, Президент Администрацияси ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Миллий университети вакиллари иштирок этишди.
Мазкур форум доирасида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди ҳамда ҳамкорликнинг турли соҳаларида икки минтақанинг мавжуд салоҳиятини амалий татбиқ этиш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида Марказий Осиё Халқаро Институти директори Aнвар Насиров ва Тараққиёт стратегияси маркази директори Элдор Туляков сўзга чиқиб, йиғилганларни самимий қутлади.
Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизнинг минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёни тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланган минтақага айлантиришга қаратилган янги ташқи сиёсий стратегиясининг узвий давоми эканини қайд этдилар.
Аҳамиятли томони шундаки, бугунги кунда давлат раҳбарининг сиёсий иродаси ва изчил саъй-ҳаракатлари туфайли, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида алоқаларни янада кенгайтириш орқали ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш борасида янги сиёсий муҳит шаклланди. Бу эса минтақалараро савдо-сотиқ, саноат, инвестиция, энергетика, транспорт ва транзит, таълим, хавфсизлик, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экология каби кўплаб соҳаларида минтақалар аҳолисининг ижтимоий ҳаёти ва турмуш тарзини яхшилаш имконини яратади.
Тадбир давомида келгусида ўзаро савдо айланмаси ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши, саноат кооперацияси ҳамда транспорт ва транзит соҳасидаги алоқаларни янада фаоллашиши алоҳида таъкидланди.
Глобал пандемия шароитида ҳам, Марказий Осиё давлатлари ўзаро ижобий ҳамкорликни йўлга қўя олди, бунда минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш, барқарор ривожланаётган минтақани шакллантиришга кўмаклашувчи талаб қилинадиган жараён эканлигини намойиш этди.
Шу муносабат билан, Марказий Осиё давлатлари нафақат иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш, балки минтақалараро ўзаро боғлиқликни янги минтақалар даражасига чиқариш учун сиёсий жиҳатдан мувофиқлаштирилган ҳаракатларни таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Айтиш жоизки, Марказий Осиё мамлакатларининг денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкони мавжуд бўлмагани боис, уларнинг иқтисодий ривожланиши, мақсадлари ва стратегияси кўп жиҳатдан яқин минтақавий ҳамкорликка узвий боғлиқдир.
Шу нуқтаи назардан, Жанубий Осиё қарийб 2 миллиард аҳоли ва ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатига эга минтақа сифатида, айни пайтда глобал иқтисодий марказлардан бирига айланиб бораётгани, Марказий Осиё минтақаси учун ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим стратегик йўналишини англатади.
Маълумки, азалдан Жанубий Осиё Марказий Осиё минтақаси билан иқтисодий, ижтимоий ва маданий-цивилизацион жиҳатдан бир-бирига чамбарчас боғлиқ минтақа ҳисобланади.
Тадбир иштирокчиларнинг фикрига кўра, икки минтақа ўртасидаги алоқалар кўп асрлар давомида интенсив савдо-сотиқ, илмий ғояларни тарғиб этиш ва ўзаро маданий алоқалар ҳамда кўплаб миграция оқимлари билан мустаҳкамланиб бормоқда.
Бугунги кунда, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланиш йўлида илдам қадам ташламоқда.
Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларида амалга оширилган ислоҳотлар ва иқтисодий ривожланишнинг янги ўсиш нуқталарини аниқлаш орқали, икки минтақа ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тиклаш учун қулай имкониятлар йўли очилди.
Асосан, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий муносабатларнинг муҳим жиҳати сифатида, бу борада Aфғонистоннинг ролига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қайд этилишича, Aфғонистон халқаро инфратузилма лойиҳаларига қўшилиши сабабли, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини бирлаштиришга мўлжалланган транспорт йўлакларини ривожлантиришда янги стратегик имкониятлар йўли очилаётгани айтилди.
Шу нуқтаи назардан, иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Aфғонистонда тинчлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун БМТ нинг Афғонистон бўйича доимий қўмитасини ташкил этиш ташаббуси, шунингдек бу ҳақда Ташкилот Бош ассамблеясининг 75 йиллик юбилей сессиясида эълон қилингани мамлакатда доимий сиёсий келишувни тарғиб қилиниши таъкидлади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, икки минтақанинг географик жиҳатдан яқинлиги туфайли, Марказий ва Жанубий Осиёда тошқин ва қурғоқчилик, кўчкилар, тупроқ емирилиши, глобал иқлим ўзгариши ва шунга ўхшаш табиий офатлар ва ҳодисалар кузатилмоқда.
Қолаверса, ушбу зарарни минималлаштириш бўйича ечимларни биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, минтақалар давлатларининг муаммоларига ечим излаш ва иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш бўйича позицияларини бирлаштириш учун имконият яратади.
Давра суҳбати якунлари бўйича, экспертлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан июлда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий ва Жанубий Осиё — минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги олий даражали конференцияга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Икки минтақанинг яқинлашуви Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг иқтисодий, транспорт ва логистика, инвестициявий манфаатларига тўлиқ мос келишига ишонч билдирилди. Бу эса, кенг кўламли йўналишни янада чуқурлаштириш ва улар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим туртки бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг