Тошкентда уйи ёниб кетган фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги «Самарқанд дарвоза» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4 та хонадонда ёнғин чиққани ҳақида хабар тарқалган эди. Шундан кейин «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви фонднинг Тошкент шаҳар бўлими билан ҳамкорликда табиий офатдан азият чеккан фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.
— Хонадони ёниб кетган аҳолига 3 босқичли моддий ёрдам кўрсатилди, – дейди фонднинг Тошкент шаҳар бўлими раиси Абдурашид Далабоев. – Биринчи босқичда уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилган бўлса, иккинчи босқичда қурилиш материалларини олиб бердик. Бундан ташқари, уйи ёниб кетган 4 нафар фуқаронинг ҳар бирига 4 миллион 900 минг сўмдан моддий ёрдам ажратилди.
Таъкидлаш ўринлики, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди табиий офатдан азият чеккан фуқароларга ҳам моддий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Бундан олдин фонд ташаббуси билан Бўстонлиқ тумани «Чинор» маҳалласида содир бўлган ёнғиндан азият чеккан фуқароларга 225 миллион сўм моддий ёрдам ажратган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг