Фарғонада суд биносидан қочиб кетган судланувчилар ушланди
Шу йилнинг 5 май куни жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди биносидан 4 нафар судланувчилар қочиб кетган эди.
Маълум бўлишича, уларга нисбатан дастлабки терговда «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, улар ички ишлар органлари кузатуви ва назорати остида суд мажлисига олиб келинганди. Кутилмаганда тўртовлон бинонинг ертўла қисмидаги орқа девордан ошиб қочиб қолишган.
Фарғона вилоят судининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи Қобилжон Муталиевнинг қайд этишича, тезкор чора-тадбирлар натижасида судланувчилар шу куннинг ўзидаёқ вилоят ҳудудида ушланди.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг