ДХХ ходимлари Андижонда 100 гектар ерни 128 минг долларга сотишга уринган ҳокимият ходимини ушлади
ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ер сотиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатларига чек қўйган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати “Халқ сўзи”га маълум қилди.
Хусусан, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ходими 2 нафар шериги билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқарога фермер хўжалиги ташкил қилиши учун Хўжаобод тумани хокимиятидаги мансабдор танишлари орқали 100 гектар ер ажратиб, тегишли ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига ундан 128 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.
Қайд этилишича, терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур шахслар ўзларининг бу ёрдамлари учун муқаддам аванс сифатида 7 минг АҚШ доллари олганликлари аниқланган.
Шунингдек, олган пулларининг 70 минг АҚШ долларини Андижон вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида ишловчи танишига беришлари кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам пул олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг