Ҳоким ўринбосарлари ротация қилинди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Наманган ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасидаги ўзаро меморандум асосида туман (шаҳар)лар ҳокимлари ўринбосарлари даражасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш кўзда тутилган кадрларни муддатли ротация қилиш механизмини жорий этиш вазифаси белгилаб берилган эди.
Айни вазифа ижросини таъминлаш мақсадида, Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Шуҳрат Тошқинбаевич Умаралиев Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига ротация асосида тайинланди.
Ўз навбатида Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари - туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Зиядулла Данабаевич Каримов ўз фаолиятини Мингбулоқда ротация асосида давом эттирадиган бўлди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Талон-торож қилинаётган ўрмон ерлари
- Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари белгиланди (+тўлиқ рўйхат)
- Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини самимий қутлади
- Самарқанд шаҳри "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитига тайёр
- Ўзбекистонда геномика ва биоинформатика: илмий тадқиқотлар ва янги имкониятлар
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг