Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси 8 апрел куни ҳам ўз тадбирларини режа асосида олиб борди (+фоторепортаж)
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
150-юбилей Ассамблеяси доирасида ташкил этилган инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасидаги давра суҳбатида Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. Асосий эътибор БМТ Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини амалга оширишда парламентларнинг ўрни ва аҳамиятига қаратилди.

Бундан ташқари анжуман иштирокчилари Жаҳон соғлиқни сақлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги 7-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан ҳам танишдилар.

Тадбирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), ЮНИСЕФ ва PMNCH (Она, бола ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамкорлиги) вакиллари ҳам қатнашдилар. Ўзбекистонда соғлом авлодни тарбиялаш йўлида соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, ЖССТ ва ЮНИСЕФ билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳақида фикр юритилди.

Шунингдек, «Янги Ўзбекистон даври: ислоҳотлар ва истиқболлар» мавзусидаги медиа-тадбирлар дастурига биноан «Миллат саломатлиги: Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида инновациялар ва ислоҳотлар», «Бирдамлик йўли: миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлаш борасида Ўзбекистон тажрибаси» мавзуларида йиғилишлар ҳам ўтказилди. Унда Ассамблея меҳмонлари, спикерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
















«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг