Тошкент декларацияси глобал ижтимоий тараққиёт ва адолат учун учун «йўл харитаси» бўлиб хизмат қилади

22:40 09 Апрель 2025 Сиёсат
352 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси муваффақиятли якунланди. Ушбу тарихий Ассамблея Ўзбекистон парламенти мезбонлигида ўтказилди ва унда тахминан 130 давлатдан 1400 га яқин делегат, шу жумладан 740 нафар парламент аъзоси, шунингдек 50 дан ортиқ халқаро ва кузатувчи ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбирда 100 дан ортиқ парламент спикерлари ва спикер ўринбосарлари иштирок этгани геосиёсий қарама-қаршиликлар кучайган бир пайтда парламент дипломатияси анъанавий халқаро муносабатларда муҳим ўрин тутишини кўрсатди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Парламентларнинг аёл аъзолари Ассамблея иштирокчиларининг 37 фоизидан ортиғини ташкил этди. Бу 2022 йилдан бери Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясида аёллар иштирокининг энг юқори кўрсаткичидир.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ассамблея доирасида 70 га яқин турли тадбирлар ўтказилиб, уларда гендер тенглик, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фуқаролар саломатлигини сақлаш, экология ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Ассамблеянинг махсус ялпи мажлисидаги нутқида илгари сурилган муҳим ташаббуслар Иттифоқ аъзолари томонидан юқори баҳоланди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Давлатимиз раҳбари Украина инқирозини БМТ раҳбарлигида, амалдаги халқаро ҳуқуқ нормалари асосида, Фаластин инқирозини эса «икки халқ учун – икки давлат» тамойили асосида ҳал этиш, Афғонистонни ўз муаммолари билан ёлғиз қолдирилмаслик, қайта тикланадиган энергияга устуворлик бериш, «яшил» технологияларга ўтишни рағбатлантириш, сунъий интеллект соҳасида бутун дунёда ўйин қоидалари бир хил бўлишини таъминлаш ва бутун дунё камбағалликдан халос бўлиш йўлини биргаликда излаши кераклигини илгари сурди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ассамблеянинг якуний ялпи мажлисида Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга чуқур миннатдорлик билдирди. У ўз нутқида мазкур анжуман нафақат тарихий санани нишонлаш билан аҳамиятли бўлганини, балки парламентлараро ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берганини қайд этди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Якуний ялпи мажлисда Парламентлараро иттифоқнинг Президенти Тулия Эксон ва Бош котиби Мартин Чунгонг ҳам сўзга чиқиб, Ассамблея дунё парламентларини бир юз эллигинчи марта бир жойда тўплаган тарихий воқеа сифатида ўзининг аҳамиятини намоён этганини, Ўзбекистон томонидан барча зарур шарт-шароитлар яратилганини ва ташкилий ишлар юқори даражада амалга оширилганини алоҳида эътироф этди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси якунида Глобал парламент ҳамжамияти ижтимоий тараққиёт ва адолат йўлида парламент ҳаракатларига бағишланган муҳим ҳужжат – Тошкент декларацияси қабул қилинди. Унда ижтимоий тараққиёт борасидаги саъй-ҳаракатларни янгилаб боришга қаратилган ишлар, мавжуд ва юзага келаётган масалаларга биргаликда ечим топиш зарурияти таъкидланган. Мазкур декларацияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясидаги нутқида илгари сурган ташаббуслар қамраб олинган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шунингдек, Ассамблеяда иккита муҳим резолюция қабул қилинди. «Фаластинда икки давлатли ечимни илгари суришда парламентларнинг роли» резолюциясида давлатимиз раҳбарининг Фаластин инқирози учун ягона ечим «икки халқ учун – икки давлат» тамойили асосидаги Исроил-Фаластин можаросини халқаро ҳуқуқ асосида тинч йўл билан ҳал этишда парламентларнинг муҳим роли қайд этилган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

«Барқарор ривожланишга қарши қуролли можаролар таъсирини юмшатиш бўйича парламент стратегиялари» резолюциясида парламентларнинг тинчликни тарғиб қилиш, можароларнинг салбий таъсирини юмшатиш, инфратузилмани сақлаб қолиш ва гуманитар тамойилларга риоя этишда тутган роли алоҳида қайд этилган.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ушбу Ассамблея Ўзбекистоннинг дунё парламентаризмидаги етакчилигини намоён этди. Мазкур нуфузли тадбир халқаро ҳамжамият мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган ислоҳотларнинг ёрқин самараси эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида қабул қилинган муҳим ҳужжат – Тошкент декларацияси глобал ижтимоий тараққиёт ва адолат учун «йўл харитаси» бўлиб хизмат қилади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер