Самарқандда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

10:44 29 Март 2021 Жамият
1791 0

Жорий йил 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри М.Шайхзода МФЙ, Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаролар хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Натижада, 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан РШТТЁИАМ Самарқанд филиалига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?