«Ўғлимнинг жонсиз танасини бўлса ҳам бир бағримга босиш умидидаман» — Ота 2 ҳафта аввал каналга чўкиб кетган ўғлини ҳамон қидирмоқда
Ижтимоий тармоқларда Ёзвон туманининг Бўтқачи қишлоғида яшаган навқирон ёшдаги Абдулазизни Катта Фарғона каналига чўкиб кетгани билан боғлиқ хабарлар кенг тарқалмоқда. «Халқ сўзи» мухбири қидирилаётган боланинг отаси билан суҳбатлашди.
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 22 декабрь куни икки таниши ҳамроҳлигида бўлган вояга етмаган Абдулазиз исмли йигит баъзи сабабларга кўра, кийимларини ечиб Катта Фарғона каналига тушган ва чўкиб кетган. Вилоят фавқулодда вазиятлар, ИИБ бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қутқарув гуруҳи томонидан бир неча кунлик қутқарув ишлари ҳозирча натижа бермаяпти.
«Россияда ишлаб келаётган эдим. Ширин дийдор умиди алам ва изтиробга айланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга раҳмат. Ҳаво қаттиқ совуқ бўлишига қарамай, боламни туну кун излашяпти. Ўғлимнинг жонсиз танасини бўлса ҳам бир бағримга босиш умидида қайиқда ўзим ҳам қидирув ишларида қатнашяпман», деди унинг отаси Абдуҳошим ака.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шариповнинг маълум қилишича, айни кунларда Катта Фарғона каналининг 10 та туман ҳудудидан ўтган 150 километр қисмида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бу ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг бедарак йўқолганлиги бўйича қидирув эълон қилинган.
Б. Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг