Паркент тумани Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси мансабдор шахсларининг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси Паркент туман филиали мансабдор шахслари томонидан карантин қоидаларини бузган 86 нафар фуқаронинг қилмишига яраша жарима тайинламаслик, қилмишни истисно этувчи ҳолатлар сифатида расмийлаштириш орқали 397,6 млн сўмлик давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг