“Ўзэкспомарказ”ни ишга тушириш учун тиббиёт ходимлари ишга таклиф қилинмоқда. Иш ҳақи 5 млн.дан 15 млн.гача

14:43 21 Июль 2020 Жамият
5863 0

Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да коронавирус хасталигига гумон қилинаётган беморларни текширув ва таҳлилдан ўтказиш учун махсус 500 ўринли Тақсимлаш маркази ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур янги қувватни ишга тушириш учун тиббиёт ходимлари ишга жалб қилинади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Иш 15 кунлик навбатчилик тартибида ташкил қилинади ҳамда ходимларга қуйидаги умумий ҳисобдан:

  • врачларга 15 000 000 сўм;
  • ҳамшираларга 10 000 000 сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига 5 000 000 сўм;
  • кўнгиллиларга 5 000 000 сўм

кунлик тартибда иш ҳақи тўланади.

Иш вақти 12 соатдан иборат булиб, 8 соат иш, 4 соат дам олиш вақти кўзда тутилган.

Тиббиёт ходимлари тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланади. Ходимларга ётоқхона ва овқатланиш тўлиқ ташкил қилингани ҳолда, маошлари ҳар куни тўлаб борилади.

Мурожаат учун: 71 210 02 02, 71 210 02 31", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер