​«Маҳалла»дан кейин «Оилавий» телеканали ҳам COVID-19га қарши тарғиботга ихтисослаштирилди

11:30 21 Июль 2020 Жамият
1380 0

МТРК тизимидаги «Маҳалла» телеканалидан сўнг «Оилавий» телеканали ҳам коронавирусга қарши тарғиботга ихтисослаштирилган телеканаллар сафига қўшилди.

Жорий йилнинг 20 июлидан эътиборан мамлакат аҳолисини, жумладан, олис аҳоли пунктларини рақамли сигнал билан тўлиқ қамраб олувчи ва дунёнинг 24 давлатида сунъий йўлдош орқали намойиш этиладиган “OILAVIY” телеканалида ҳар куни соат 10.00дан бошлаб “COVID-19: ДОЛЗАРБ САВОЛЛАР” дастури тўғридан-тўғри эфирга узатила бошланди. Малакали мутахассислар, мутасаддилар ҳамда ССВ Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари жонли эфирда бугуннинг долзарб мавзуси – коронавирус пандемияси билан боғлиқ исталган саволларга бевосита жавоб беради. Телеграмдаги @mtrk_COVID_19 манзилига савол йўллаш имкони мавжуд. Шунингдек, жонли эфир пайтида томошабинлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан 71-214-13-72, 71-214-14-40 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин. Ҳеч бир савол эътиборсиз қолдирилмайди.

“Oilaviy” телеканали эълонларини кузатиб боринг, янгиликлар ва зарур тафсилотлардан мунтазам хабардор бўлинг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер