Тойлоқда енгил автомобиллар учун дисклар ишлаб чиқарилади

Тойлоқ туманида 2020 йилда умумий қиймати сал кам 150 миллиард сўмлик, 43 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 602 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Шундан, 60 миллиард 982 миллион сўм ўз маблағи, 11 миллиард 850 миллион сўм банк кредити, 2 миллион 684 минг АҚШ доллар хорижий кредит, 7 миллион 700 минг АҚШ доллар хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган.
Шунингдек, туманда жорий йилнинг 30 июнь ҳолатига 17 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига умумий қиймати 37 миллиард 867 миллион сўмлик, шундан 22 миллиард 311 миллион сўм ўз маблағи,
1 миллиард 300 миллион сўм банк кредити, 1 миллион 493 минг АҚШ доллар хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 170 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Қолаверса, 2020-2022 йилларда “TAYLOQ BAXMALI” хусусий корхонаси томонидан Хитой технологиялари асосида умумий қиймати 1 миллион 200 минг АҚШ доллар миқдоридаги «Енгил автомобиллар учун 13, 14, 15 ўлчамдаги дискалар ишлаб чиқариш» лойиҳаси амалга оширилади.
Ушбу дискалар учун хом ашё Россиянинг ПАО «Северстал» корхонаси томонидан келтирилиб, йилига 390 минг дона енгил автомобиль дискалари ишлаб чиқарилади ҳамда тумандаги 30 нафар ёшларни доимий иш билан таъминлашга эришилади.
Абдулазиз Йўлдошев,
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг