А.Бурханов: Коррупция масаласи барчани бирдек ташвишга солаётган, чуқур илдиз отган иллатлигини жуда яхши тушунаман

Авваламбор, мени янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланганим муносабати билан билдирилаётган табриклар учун барчага миннатдорчилик билдираман.
Коррупция масаласи барчани бирдек ташвишга солаётган, чуқур илдиз отган иллатлигини жуда яхши тушунаман.
Эслатиб ўтмоқчиман, ушбу Агентлик Ўзбекистон учун тамомила янги тузилма ва табиийки, асосий фаолият билан бир қаторда, ташкилий масалалар, шу жумладан, жамоани шакллантириш масаласи ҳам кун тартибида турибди.
Кўпчилик ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим ва бошқа алоқа воситалар орқали менга коррупция ҳолатлари юзасидан мурожаатлар юборишмоқда ва тезкор муносабат билдиришим ёки чоралар кўришимни сўрашмоқда. Шунингдек, Агентликка ишга жойлашиш истагида бўлганлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни юбормоқдалар.
Шу муносабат билан, қуйидагиларни маълум қилмоқчиман:
Фаолиятимизнинг илк кунидан фуқароларнинг коррупция ҳолатлари ҳақида Агентликни хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурни ишга туширишга киришдик.
Шунингдек, Агентликка ишга қабул қилишнинг танловга асосланган, шаффоф тизимини йўлга қўйиш устида иш бошланди. Номзодларни саралаш жараёнини адолатли ташкил этиш мақсадида (соҳа мутахассислари, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат) махсус комиссия тузилади.
Яна бир бор айтаман, бу янги фаолият. Уни аввалдан тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ушбу ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун бироз вақт талаб этилади.
Акмал Бурханов,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг