“Яшил” тоифада ҳам айрим чекловлар сақлаб қолинади. Карантинга оид янги тақиқлар эълон қилинди

архив фото
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.
Унга кўра, туман ва шаҳарларда уларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун амалга оширилиши назарда тутилган фаолият турларига рухсат берилади.
Муайян туман (шаҳар) “қизил” тоифага ўтказилганда, тегишли ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) тоифасидан қатъи назар ушбу туман (шаҳар)да “қизил” тоифа учун назарда тутилган барча карантин чекловлари тўлиқ жорий этилади.
“Яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда савдо мажмуалари фаолиятига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат берилади;
бунда ушбу мажмуаларнинг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.
Йўналишсиз таксиларда йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудлардагина рухсат берилади.
Агарда муайян ҳудуд “қизил” тоифага кириб, унинг таркибидаги туман (шаҳар)лар “сариқ” ва “яшил” тоифаларга кирган тақдирда, ушбу туман (шаҳарлар)да йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга ҳамда сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг