Cobalt ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолиб ЙТҲ қурбони бўлди

Фото: ЙҲХББ
Жиззах вилоятида машина ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
Ҳодиса 8 май куни 09:00 ларда Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Термиз М-39 автомобиль йўлининг 1029-километрида юз берган. 1989 йилда туғилган Д.М. Cobalt автомобилини Тошкент—Самарқанд йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, чарчоқ сабабли рулда ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
31 ёшли Д.М. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг