Сардобадаги тошқиндан азият чеккан 71 мингдан зиёд фуқаро ўз хонадонига қайтиб келди - ФВВ

фото: ФВВ
Сирдарё вилоятида тошқин оқибатида зарар кўрган уйлар, ижтимоий бинолар яна қайта тикланмоқда. Яшаш учун яроқсиз уйлар бузилиб, жойларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу ҳудудларда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг куч ва воситалари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тадбирлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.
Таъкидланишича, 71 307 нафар аҳоли Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманидаги хонадонларига қайтиб келди.
Миллий гвардия ходимлари томонидан 343 вайрон бўлган уйларда тозалаш ишлари олиб борилган бўлса, прокуратура вакиллари 6107 та кадастр ҳужжатларидан 3338 таси қайта тиклашга эришдилар. Бундан ташқари, йўқолган 3 517 паспортдан 482 та, 61 та ҳайдовчилик гувоҳномадан 11 таси қайта тикланди.
Умумий майдони 1 213,796 квадрат метр бўлган 1604 объектда Мудофаа вазирлигининг 8 та махсус бўлинмаси томонидан дезинфекция ишлари олиб борилди.
Таъкидланишича, бу каби тадбирлар қўшни Қозоғистонда ҳам олиб борилмоқда. Туркистон вилояти Еттисой ва Махтарал туманларининг тошқиндан зарар кўрган ҳудудларида 70 000 дан ортиқ куб.метр сув тортиб чиқарилди, 6500 метр узунликда коллектор қазиш ва тозалаш ишлари амалга оширилди. Тадбир давомида 11 000 куб.метр чиқиндилар олиб ташланди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг