Шайхонтоҳурдаги хонадонда ёнғин юз берди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 16 февраль куни соат 20:51 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Белтепа кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида пойтахт ФВББга мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатга асосан қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:54 да етиб бориб, ёнғин 21:29 да қуршаб олинган ҳамда 21:38 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда вазият Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг