Бойсундаги «М-25» конидан яна газ сизиб чиқдими?

22:02 03 Ноябрь 2025 Жамият
297 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Бойсун туманидаги кондан яна катта ҳажмдаги газ сизиб чиққани акс этган видеолар тарқалди. Энергетика вазирлиги ушбу ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берди.

Билдирилишича, кеча, 2 ноябрь куни Бойсун туманидаги «М-25» конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ҳолат кондаги геологик жараён натижасида юз берган. Шундан сўнг ҳавога зарарли моддалар тарқалишини олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб қўйилган.

«Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради. Ҳозирги вақтда вазият барқарор ва мутахассислар назорати остида турибди», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, бу аввалдан конни жиловлаш ишларини олиб бориш жараёнидаги ҳолат бўлиб, у ерда ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.

Вазирлик, шунингдек, мазкур ҳолат 2025 йил 3 ноябрь куни соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан боғлиқ эмаслигини алоҳида қайд этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?