Афғонистондаги зилзила Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, зилзила бугун, 3 ноябрь куни соат 01:29 да содир бўлган. Ер силкинишининг координаталари 36,45 градус шимолий кенглик ва 67,42 градус шарқий узунликка тенг.
Манбага кўра, ер қимирлаши 30 км чуқурликда юзага келган, унинг магнитудаси 6,8 га тенг. Зилзила эпицентри Тошкентдан 557 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 5 балл, 90 км;
- Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 302 км;
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 358 км;
- Жиззах вилоятида 3 балл, 410 км;
- Навоий вилоятида 3 балл, 444 км;
- Бухоро вилоятида 3 балл, 451 км;
- Сирдарё вилоятида 3 балл, 464 км;
- Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 557 км;
- Фарғона вилоятида 2-3 балл, 579 км.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг