CNN: Трамп Венесуэладаги нарколабораторияларга зарба бериш имкониятини кўриб чиқмоқда

13:03 25 Октябр 2025 Дунё
355 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлада кокаинга ишлов бериладиган наркотик лабораторияларига ҳужум уюштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, у мамлакатдаги гиёҳванд моддалар савдосининг логистика тармоқларига зарба бериш режасини ҳам муҳокама қилмоқда, деб хабар берди CNN.

Манбага кўра, АҚШ раҳбари ҳозирча бу режаларни амалга ошириш керакми-йўқми, деган масалада якуний қарорга келмаган.

Шу билан бирга, Трамп дипломатик йўл орқали Венесуэла билан музокаралар олиб бориш ва шу тариқа Шимолий Америкага наркотик оқимини тўхтатиш имконини ҳам истисно этмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Кариб денгизига авиаташувчи зарба гуруҳини юборгани маълум қилинган эди. АҚШ ҳарбий флоти мазкур ҳудудда гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш операцияларида иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер