Пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган биноларга солиқ бўйича енгилликлар берилади

Маҳалла биноларини замонавий сервис объектига айлантириш учун тадбиркорларга қўшимча енгилликлар берилади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.
Қайд этилишича, шароит қилиб берилгани учун жойларда хусусий шериклик асосида 1 мингга яқин замонавий маҳалла бинолари барпо этилди.
Энг аввало, вилоят “Ислоҳотлар штаби” тадбиркорлар билан маслаҳат қилиб, маҳалла биноси қуриш учун аниқ жойни белгилайди, ер ажратиш қарорини чиқариб беради.
Шаҳар ва вилоят марказида тадбиркорлар томонидан қурилиб, пастки қаватида “маҳалла еттилиги” жойлашадиган бинолар 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади.
Қишлоқ жойларда эса бу имтиёзлар 7 йил бўлади.
Бино эгаси бўлган тадбиркорлар ушбу муддат давомида фойда ва айланмадан солиқни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг