Ғазо келишувининг кейинги босқичи қандай амалга оширилади?

11:54 14 Октябр 2025 Дунё
195 0

Айни кунларда дунё Исроил ва ҲАМАСнинг ўзаро асирларни алмашиш жараёнига гувоҳ бўлмоқда ва гаровдагиларни оила аъзолари бағрига қайтаётганини кўриш мумкин.

Президент Дональд Трамп Исроил парламентида нутқ сўзлар экан, йиғилганларни Янги Яқин Шарқнинг тарихий тонги билан табриклаган. Ғазода узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва реабилитация қилиш бўйича 20 банддан иборат режанинг кейинги босқичларини муҳокама қилишдан олдин «CNN» таҳлилчилари баъзи жиҳатларга эътибор қаратди.

ҲАМАС нима қилади?

Янги келишув деярли барча араб ва мусулмон давлатлари томонидан қўллаб-қувватланади ва ҲАМАСни қуролсизлантиришга чақиради. Гуруҳ энди қуролини фаластинликларга қаратиши мумкин, аммо унинг манёвр қилиш имконияти чекланган.

Агар бутун Ғазо реабилитация қилиниб, қайта қуриладиган бўлса, ҲАМАС келишувни тўлиқ қабул қилиши ва Ғазодаги ҳокимиятга даъвосидан воз кечиши керак.

Муваққат сиёсий ва хавфсизлик тузилмалари қандай ривожланади?

Ушбу келишувнинг гаровга олинганларни озод қилишдан ташқари асосий элементлари Ғазо учун муваққат хавфсизлик кучлари ва сиёсий тузилмани яратишни ўз ичига олади. Агар бу тузилмалар тикланса, унда 20 банддан иборат режа муваффақиятга эришиш имкониятига эга. Агар натижага эришилмайдиган бўлса, ҲАМАС куч билан ўз ҳокимиятини тиклаши мумкин, бу эса узоқ муддатли тинчлик умидини йўқотади. Келгуси ҳафталарда давлатлар муваққат хавфсизлик кучларига қўшилишга тайёрми йўқми аниқ бўлади. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, АҚШ аскарлари Ғазога кирмаслиги керак, аммо улар хорижий қўшинлар фаолиятига ёрдам беришда муҳим роль ўйнайди. Бу тинчлик бандида ҳам келтирилган.

Қайта қуриш режасининг тақдири қандай кечади?

Ғазони қайта қуриш учун ўн йил ёки ундан кўпроқ вақт кетади ва юзлаб миллиард доллар керак бўлади. Ўн йил олдин АҚШ Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрини қайта тиклаш учун глобал коалиция ва катта ресурсларни ташкил этишга ёрдам берди, бу шаҳар ИШИДни мағлуб этиш учун бир йилдан ортиқ давом этган жангларда деярли вайрон бўлган эди. Бугун Ғазо ундан ҳам мураккаброқ. ҲАМАС ҳудудларни назорат қилишдан воз кечмаса, кам сонли давлатлар Ғазога киришга рози бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?