Кабо-Верде илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

10:35 14 Октябр 2025 Спорт
242 0

13 октябрь куни 2026 йилги мундиал саралаш босқичининг Африка минтақасидаги сўнгги тур учрашувлари бошланди. Ушбу тур доирасидан ўрин олган баҳсда Кабо-Верде ўз майдонида Эсватини терма жамоасини қабул қилди ва рақибини 3:0 ҳисобида таслим этди.

Голлар Ливраменто, Стопира ва Семедо томонидан урилди. Бу ғалаба орқали Кабо-Верде жамоаси 23 очко жамғариб, яқин таъқибчисидан 4 очкога узоқлашди ҳамда мундиалга йўлланма масаласини муддатидан олдин ҳал қилди.

Маълумот учун, бу ғалаба ороли давлат учун тарихий аҳамиятга эга — Кабо-Верде ҳеч қачон Жаҳон чемпионатида иштирок этмаган эди. Мамлакат аҳолиси 583 минг нафарга яқин, умумий ер майдони эса 4033 квадрат километрни ташкил этади.

Қиёс учун: бу ҳудуд Ўзбекистон майдонидан тахминан 111 марта кичикдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?