«Технопарк – Қипчоқ» метро бекатларида ҳаракатнинг йўлга қўйилиш санаси ортга сурилди

12:54 13 Октябр 2025 Жамият
185 0

Маълумки, «Технопарк – Қипчоқ» метро бекатлари оралиғидаги ҳаракат шу йилнинг 18 октябрь санасида фаолиятини бошлаши хабар қилинганди. Бироқ, ушбу муддат яна узайиб, метро бекатлари 1 ноябрь санаси атрофида очилиши кутилмоқда. Бу ҳақида «Тошкент метрополитени» хабар берди

14 та бекатдан иборат «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари оралиғида ерусти ҳалқа йўли йўналишида олиб борилган режали профилактика ишлари доирасида метро поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

Хабарда айтилишича, ҳозирда ушбу бекатлар оралиғида кенг кўламли текширувлар ўтказилиб, аниқланган бир қатор камчиликлар бартараф этилган.

Жумладан, йўл ҳолатлари тўғриланиб, носоз шпаллар алмаштирилган. Шунингдек, дренаж тизими ҳолати ўрганилган ҳамда шағаллар текширувдан ўтказилган.

«Аввалроқ ушбу йўналишнинг тахминан 18 октябрда фаолиятини қайта бошлаши мумкинлиги ҳақида маълумот берилган эди. Бироқ, синов жараёнларини янада такомиллаштириш ҳамда келгусида поездлар ҳаракатини олдингига нисбатан икки баробар тезлаштириш, шунингдек оралиқ вақт интервалларини максимал даражада қисқартириш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрь санаси атрофида очилиши кутилмоқда. Ҳозирги пайтда ушбу йўналишда поездлар синов тариқасида (йўловчиларсиз) ҳаракатланмоқда», — дейилади «Тошкент метрополитени» хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?