Самарқандда Агроинспекция ходими пора билан қўлга тушди

12:18 13 Октябр 2025 Жамият
186 0

Фото: ДХХ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармасининг етакчи мутахассиси пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд туманидаги фермер хўжаликда ўтказилган ўрганиш жараёнида хўжаликнинг 50 сотих ер майдонини ижарага олиб фойдаланаётган фуқаро томонидан ернинг унумдорлигига зарар етказилганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармасининг етакчи мутахассиси унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 500 доллар олган.

ДХХ ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда етакчи мутахассис қолган 2,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?