Трамп: АҚШ Хитой товарларига 100 фоиз бож жорий этади

АҚШ 1 ноябрдан ёки ундан олдин Хитойдан келадиган товарларга бож тўловларини 100 фоизга оширади ва экспорт назорати чораларини жорий этади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Трампнинг таъкидлашича, бу қарор Хитойнинг «ўта тажовузкор позицияси»га жавоб сифатида қабул қилинган. Унинг сўзларига кўра, Пекин «деярли барча маҳсулотларга экспорт назоратини қўлламоқчи».
«Бу — йиллар олдин ишлаб чиқилган режанинг бир қисми», — деди Трамп.
Шу боис АҚШ 1 ноябрдан ёки Хитойнинг ҳаракатларига қараб ундан олдин, Хитойга нисбатан амал қилаётган божларни икки баравар оширади ва барча муҳим дастурий таъминот турларига нисбатан экспорт назорати чораларини жорий этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг