Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Брюсселга амалий ташриф доирасида Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Ёзеф Сикела билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Учрашувда таъкидланишича, икки томонлама муносабатлар бугунги кунда сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда изчил ривожланмоқда. Мулоқот давомида амалий лойиҳалар ва янги ташаббусларни илгари суриш, шунингдек, Марказий Осиё миқёсида очилаётган имкониятларни тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди.
Саида Мирзиёева Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни стратегик шериклик даражасига кўтариш бўйича Ўзбекистоннинг қатъий позициясини алоҳида таъкидлади.
«Биз ЕИ билан шерикликни янада кенгайтиришга содиқлигимизни тасдиқладик», — деди Саида Мирзиёева.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг