Қашқадарёдаги ёнилғи сақлаш омборида ёнғин юз берди

17:15 29 Сентябр 2025 Жамият
350 0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган дизель ёнилғисини сақлаш омборида йирик ёнғин содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 29 сентябрь куни соат 09:43 да Деҳқонобод тумани «Ўзбекистон» МФЙ «Етимқудуқ» қишлоғида ер устига ўрнатилган дизель ёқилғи сақлаш сиғимида ёнғин рўй бергани тўғрисида вилоят ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:58 да ҳодиса жойига етиб бориб, 10:05 да алангани қуршаб олган ва 10:30 да тўлиқ бартараф қилган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ходимлари етиб борган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» матбуот котиби Мўмин Ибодовнинг маълум қилишича, ёнғин «Maqsad Petroleum» хусусий корхонаси томонидан ижарага олинган дизель ёнилғисини сақлаш омборида юз берган.

Унга кўра, корхона Ўзбекистонда барча турдаги сейсмогеология ишлари билан шуғулланади. Ушбу корхона ва омбор «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфига кирмайди, бироқ яқиндан ҳамкорлик қилиб келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?