Фарғонада «Lacetti» тез ёрдам машинаси билан тўқнашди

18:02 26 Сентябр 2025 Жамият
109 0

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида «Lacetti» ва тез тиббий ёрдам машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, воқеа кеча, 25 сентябрь куни Марғилон шаҳри Д 087 «Марғилон шаҳар-Қува-Марҳамат шаҳар» автомобиль йўлининг 7-километри, «Ўрда таги» МФЙ «Мустақиллик» кўчасида содир бўлган.

Ушбу ҳудудда ҳаракатланиб кетаётган «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Volkswagen» русумли тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тез тиббий ёрдам машинаси йўловчиси жабрланган, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?