Андижонда маст ҳайдовчи «Cobalt» ва «Nexia-3»ни пачоқ қилди

14:16 26 Сентябр 2025 Жамият
80 0

Фото: Андижон ЙҲХБ

Андижон вилояти Балиқчи туманида маст ҳайдовчи светофорнинг «қизил» ишорасида тўхтаб турган иккита машина билан тўқнашди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 25 сентябрь куни соат 23:20 ларда Балиқчи тумани Марказ МФЙ ҳудудидаги тартибга солинган чорраҳада рўй берган.

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 21 ёшли А.Д. «Nexia-2» русумли транспорт воситасини «Чинобод — Балиқчи» йўналиши бўйлаб маст ҳолда бошқарган. Ҳаракат давомида оралиқ масофани сақламасдан, ўзидан олдинда светофорнинг «қизил» ишорасида тўхтаб турган «Cobalt» ва «Nexia-3» русумли автомашиналарнинг ортидан бориб урган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, бироқ транспорт воситалари техник шикастланган.

Билдирилишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг 40 баравари миқдорида жарима ҳамда транспорт воситасини 3 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланишига сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?