Наманганда уйида қиморхона ташкил қилган шахс ушланди

10:34 26 Сентябр 2025 Жамият
58 0

Фото: Наманган ИИБ

Наманган вилояти Наманган туманида яшаш хонадонида 700 минг сўм эвазига қиморхона ташкил қилган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат «Хавфсиз ҳудуд — долзарб 20 кунлик» кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аниқланган.

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Наманган туманида ўтказилган тадбирда «Қоракўл» маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 5 нафар фуқарога ўйин карталари ёрдамида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ўйнашлари учун шароит яратиб берган. У бунинг эвазига жами 700 минг сўм моддий манфаат кўргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?