Фарғонада қарийб 10 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

12:53 25 Сентябр 2025 Жамият
60 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро О.А. фуқаро С.Н.га умумий баҳоси 125,9 миллион сўмлик чет элда ишлаб чиқарилган жами 9 минг 880 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотишга келишган.

Шундан сўнг, келишилган тамаки маҳсулотларини унинг автомашинасига ўтказаётган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?