Ҳар бир туманда боғча қамрови 80 фоиздан кам бўлмаслиги белгиланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда 80 та туманда боғча очиш учун имтиёзлар эълон қилингани, ушбу механизмдан унумли фойдаланиб, боғча ўринларини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Қашқадарёнинг барча туманларида хусусий сектор ва чет эллик ҳамкорлар билан икки йил ичида боғча ва мактаб ўрни 3 баробар ошган. Вилоят ҳокимларига бу тажрибани ўрганиш топширилди.
Умуман, ҳар бир туманда боғча қамрови 80 фоиздан кам бўлмаслиги шартлиги белгиланди. Бунинг учун вилоят ва туман ҳокимлари олдига бўш ерларни топиб, аукционга чиқариш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда қайси мактаб ва боғчада бўш жой бўлса, боғча қуриш режасини белгилаш вазифаси қўйилди.
Мутасаддиларга бўш ерларда боғча ташкил этиш бўйича хусусий шериклик ёки сармоя киритиш шарти билан уч йиллик дастур қабул қилиш, янги хусусий боғчаларга субсидия бериш, тарбиячилар маошини қисман қоплаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Бир йилда 2 мингта кўп қаватли уй қурилмоқда, уларнинг тўртдан бири – «Янги Ўзбекистон» массивларида.
Бундай массивларда уйларнинг биринчи қаватида 100 ўринли хусусий боғча очиш бўйича Бектемир ва Янгиҳаёт туманларида тажриба бор.
Буни барча туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудида қилиши кераклиги таъкидланди.
Эндиликда очиқ мулоқотда 80 та туман учун айтилган имтиёзлар янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида боғча очадиган тадбиркорларга ҳам берилиши белгиланди.
Мутасаддиларга янги қурилаётган кўп қаватли уйларда боғча ташкил қилиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг