Ички ишлар ходимини пичоқлаган руҳий носоғлом эркак процессуал тарзда қўлга олинди (+видео)

09:04 20 Май 2025 Жамият
256 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ички ишлар ходими пичоқлаб кетилгани акс этган видео кенг тарқалди. Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинган шахс процессуал тартибда қамоққа олинган. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, кеча, 19 май куни соат тахминан 18.30 ларда Юнусобод тумани Юнусобод Деҳқон бозори ҳудудида хизмат олиб бораётган Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори сафдор И.Ибрагимов ер ости тушиш йўли олдида ўтиб кетаётган фуқаро ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, уни тўхтатиб текшираётган вақтида, ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан ходимга ҳужум қилиб, бўйин қисмига жароҳат етказган.

Жароҳатланган ходим зудлик билан касалхонага олиб борилган. Кўрилган тезкор тиббий муолажалар натижасида ходимнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор шахс ушланган. Ўта оғир турдаги жиноятни содир этган шахсни қўлга олиш чоғида, уни яшириниш мақсадида жамоат транспортига чиқиб олганлиги, гумондорни қўлида совуқ қуроли бўлганлиги, атрофдаги фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етишини олдини олиш зарурати мавжудлиги инобатга олиниб, амалдаги меъёрий қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, гумондор, ходимлар томонидан махсус восита ёрдамида ҳамда кескин жисмоний куч ишлатилиб зарарсизлантирилган.

Маълум бўлишича, гумондор шахс 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи Х.А. бўлиб, 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-97 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролар бўлса, яқин орадаги ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер