Навоийда кучли шамол болалар ўйнайдиган батутни учириб кетди (видео)

11:43 28 Апрель 2025 Жамият
100 0

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Нурота туманида болалар ўйнаши учун мўлжалланган батут шамолда учиб, йўлнинг қатнов қисмига тушгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 27 апрель куни соат 14:45 да Нурота тумани «Шаҳристон» МФЙда жойлашган «Нурота» меҳмонхонаси қаршисида содир бўлган. Меҳмонхонанинг олд, очиқ майдонида ўрнатилган батут шамол туфайли учиб, автомобиль йўлининг қатнов қисмига чиққан ва электр ёритиш устунига зарар етказган.

Вазият содир бўлган вақтда батутда ҳеч ким бўлмаган. Ҳодиса оқибатлари зудлик билан тегишли хизматлар томонидан бартараф этилган.

«Вазият юзасидан ФВБга хабар келиб тушмаган», дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Нурота тумани ҳокимлиги муносабат билдириб, воқеа туфайли фуқаролар ва ёш болалар тан жароҳати олмагани, шунингдек, автотранспорт воситаларига ҳам зарар етмаганини маълум қилди.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат тўлиқ ўрганилиб, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?