Эртага Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча «свет»сиз қолади

Эртага, 28 апрель куни Тошкент шаҳри Бектемир туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр тармоғидан узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, жорий йилнинг 28 апрель куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Бектемир тумани: «Иқбол» ҳамда «Чашма» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
«Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз», дейилади хабарда.
Шунингдек, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг