Таниқли футбол мутахассиси Баҳодир Давлатов вафот этди

Узоқ йиллар давомида турли жамоаларда мураббийлик қилган, Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган мутахассис Баҳодир Давлатов вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Бугун, 18 апрель куни узоқ йиллар давомида турли жамоаларда мураббийлик қилган, Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган собиқ профессионал футболчи Баҳодир Давлатов 60 ёшида оламдан ўтди.
Баҳодир Бойжонович Давлатов 1964 йилнинг 15 июль куни Сирдарё вилояти Янгиер туманида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида 1981-1991 йиллар оралиғида Сирдарёнинг «Янгиер» клуби сафида ҳимоячи позициясида тўп сурган.
Баҳодир Давлатов футболчилик фаолиятини якунлагач, Тошкент вилоятининг «Металлург» клуби мураббийлар штаби аъзоси сифатида фаолият юрган.
Маълумот учун, Баҳодир Давлатов 2011 йилда Мексика майдонларида ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бобур Давлатовнинг отаси ҳисобланади.
Баҳодир Давлатовнинг акаси Баҳром Давлатов ҳам собиқ профессионал футболчи ҳисобланиб, фаолияти давомида Муборакнинг «Машъал», Қаршининг «Насаф» ҳамда Тошкентнинг «Пахтакор» клубида юқори лавозимларда фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг