Тураржой биноларидаги чангларда 197 турдаги пестицидлар топилди

Иллюстратив фото
Ўн мамлакатдан халқаро олимлар гуруҳи иштирокида маиший чанг бўйича ўтказилган йирик тадқиқот ташвишли натижаларни кўрсатди. Яъни бутун Европа бўйлаб тураржой биноларида 197 хил пестицид топилган. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Ўрганилган ҳар бир хонадон ёки уйда олимлар пестицидлар тоифасига кирувчи 25 тадан 121 тагача бирикмаларни аниқлашди. Ифлосланиш даражаси, айниқса, бундай моддалар кенг қўлланиладиган қишлоқ жойлари ва фермер хўжаликларида юқори бўлган.
Профессор Пол Шиперснинг таъкидлашича, пестицидлар биноларга асосан пойабзал, уй ҳайвонлари (айниқса, мушук ва итлар) жуни, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари — мева, сабзавот ва гуллар орқали киради.
Аниқланган бирикмаларнинг тахминан 40 фоизи юқори токсик хусусиятга эга эканлиги алоҳида ташвиш уйғотади. Гап онкологик касалликларни келтириб чиқариши, эндокрин тизими фаолиятини бузиши ва инсон саломатлигига бошқа ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кимёвий моддалар ҳақида кетмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг