Фуқаронинг қамоқ жазосини камайтириб бермоқчи бўлган адвокат ва юрист қамаладиган бўлди

Фото: Иллустратив
Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати фуқарога тайинланган ўн йиллик қамоқ жазосини юқорида ишлайдиган танишлари орқали камайтириб беришини айтиб, эвазига йирик миқдордаги маблағларни олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида ЎзА маълум қилди.
Хабарга кўра, адвокат 1999 йилда туғилган шахсга нисбатан 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукми билан тайинланган 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳозирда шаҳар судининг кассация инстанциясида кўрилаётган шикоятни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.
Аниқланишича, адвокат фуқарога тайинланган 10 йиллик жазони 4 йил муддатга камайтириб бериш эвазига, ҳар бир йил учун 5 минг АҚШ долларидан, жами 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг юристи ҳам қўлга олингани айтилмоқда.
Аниқланишича, банк юристи прокуратура органларида ишловчи қариндоши орқали ёрдам беришини айтиб адвокатдан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан адвокат ҳамда юристга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг