Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Фото: ССВ
Пойтахт соғлиқни сақлаш бош бошқармасига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Ботирбек Исабеков раҳбар в.б. этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур тайинловга қадар у бошқарма раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ботирбек Исабеков 2001 йили Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2003 йили Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг ординатура босқичларини тамомлаган.
Исабеков меҳнат фаолияти давомида Учтепа туманидаги 30-сон оилавий поликлиника ҳамда ушбу туман тиббиёт бирлашмасида бош шифокор муовини, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг