Навоийда ноқонуний балиқ овлаган шахслар табиатга 6,3 млрд зарар етказди

Фото: Видеодан кадр
Навоийда ноқонуний балиқ овлаган шахслар табиатга 6,3 млрд зарар етказди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган.
Навбаҳор тумани Қоровултепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсида соат тонгги 04:30 да ўтказилган рейд давомида Қизилтепа тумани Тошработ қишлоғида яшовчи фуқаролар Ғ.Ш., О.М. ва А.З. Зарафшон дарёсидан электр қармоқ ёрдамида балиқ овлашгани аниқланган.
Унга кўра, ҳуқуқбузарлар жами 26 та товон, 8 та оқ амур, 6 та дўнгпешона, 32 та зоғора, 32 та лаққа, 249 та Самарқанд лойхўраги ҳамда 46 та Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдори балиқларини овлаган. Натижада табиатга 6 миллиард 324 млн сўм зарар етказилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва чора кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг