Диёра Келдиёрова ва Гулноза Матниязова ютди, аммо бошқалар… Ўзбекистон жамоавий дзюдода медалсиз қолди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Дзюдочиларимиз бугун аралаш жамоавий дастурда ўз иштирокларини давом эттиришди. Ҳамюртларимиз 1/4 финалда Италияга ютқазгач, бронза учун ўтиш баҳсида Жанубий Корея терма жамоасига қарши кураш олиб боришди ва 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Дастлаб, татамига чиққан Гулноза Матниёзова -70 кг вазн тоифасида Ким Жисуни иппон билан мағлуб эта олди. Италияга қарши баҳснинг сўнгги секундларида ютқазган, Парижда энг ёмон формасини кўрсатаётган Давлат Бобонов Ли Ён Хванга ютқазиб, мутлақо ўзини ёмон кўрсатди.
-70 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ирисхон Қурбонбоева Ким Ха-Юнга ютқазди. Париж Олимпиадаси совриндорлари Алишер Юсупов ва Ким Минджон тўқнаш келди. Юсупов бу баҳсда жуда ёмон ҳаракат қилди ва ютқазиб қўйди.
Сўнгра, татамига -57 кг вазн тоифасида татамига чиққан Диёра Келдиёрова Ха Ми-мини иппон билан ютди.
Сўнгги баҳс кореялик Ан Ба Улга қарши кечди. Татамига чиққан Муроджон Йўлдошев 10 минутга яқин кечган баҳсда ютқазиб қўйди. Шу тариқа, Ўзбекистон медалсиз қолди.
Аввалроқ, Анна Пракатен Олимпиада ўйинларини 11-ўринда якунлагани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг