Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Олимпиада финалига чиқди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Саъдуллаева «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина ҳамюртларимизнинг бугунги омадли иштирокини давом эттирди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этаётган ҳамюртимиз дастлабки босқичдаги муваффақиятидан сўнг, икки уриниши омадли келмади.
Қайд этиш керакки, Сафина Саъдуллаева баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этган ҳамюртимиз «В» гуруҳида 1,95 метр натижа қайд этди. Мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатган Саъдуллаева шу тариқа 4 август куни бўлиб ўтадиган финал дастурига йўлланма олди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Сафина Саъдуллаева халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади ва бир қатор нуфузли турнирларда совриндор бўлган.
Аввалроқ, Руслан Абдуллаев ўзининг биринчи Олимпиадасида тушунарсиз қарорлар ортидан турнирни тарк этганди.
Аввалроқ, Руслан Абдуллаев ўзининг биринчи Олимпиадасида тушунарсиз қарорлар ортидан турнирни тарк этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг