Сурия президенти Башар Асад Россия раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?

Россия телевидениеси Сурия президенти Башар Асад Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашганини маълум қилди.
Суриялик сиёсатчининг Кремлдаги аниқ миссияси ҳақида деярли маълумотлар мавжуд эмас. Аммо бу учрашув икки давлат ўртасидаги иттифоқчиликни кўрсатиб бериши мумкин. Бу ҳақда «Deutsche Welle» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Асад Яқин Шарқ бўйлаб можаролар кучайиб бораётганидан хавотир билдирган. Россия президенти Владимир Путин бу кескинлашувни алоҳида таъкидлаб, бундай ҳолатларнинг Сурияга бевосита таъсирини қайд этган. Башар Асад ҳам бугунги кундаги глобал ва минтақавий воқеаларни инобатга олган ҳолда ушбу учрашувни «жуда аҳамиятли» деб атади.
Кремлга кўра, учрашув чоршанба куни бўлиб ўтган, аммо муҳокамалар тор доирада бўлганлиги учун кўпроқ маълумот берилмаган.
«Мумкин бўлган мавзулардан бири Сурия ва Туркия ўртасидаги дипломатик алоқаларни тиклаш», деб ёзди немис нашри.
Асад ҳам, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳам 2011 йилда узилган муносабатларни тиклашдан манфаатдорлик сезаётгани ҳақида кўплаб халқаро экспертлар ҳамфикрдир.
Путин ва Асад Суриядаги 12 йиллик фуқаролик уруши давомида мустаҳкам иттифоқчиликни сақлаб келган. Россиянинг ҳарбий ёрдами Асад кучларига мамлакатнинг катта ҳудудларида назоратни тиклашда муҳим аҳамиятга эга эди. Уларнинг сўнгги учрашуви бир ярим йил аввал бўлиб ўтган эди.
Аввалроқ, Жо Байден сайлов пойгасидан чиққанидан сўнг биринчи марта нутқ сўзлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг