Дубайда жойлашган компания «Ўрикзор»даги МЧЖ устидан шикоят қилди

17:16 24 Июль 2024 Жамият
398 0

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган, асосан парфюмерия савдоси билан шуғулланувчи «Naseem Al Hadaeq Parfumes» компанияси «Ўрикзор савдо мажмуаси»да жойлашган «П.Ш» МЧЖ устидан Адлия вазирлигига шикоят билдирган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, мазкур ширкатга тегишли «Lamsa», «Bushra» ҳамда «Naseem» товар белгиларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган контрафакт маҳсулотлар сотилаётганлиги юзасидан мурожаат қилинган.

Мурожаатга кўра, ўрганишлар олиб борилганда Ўрикзор савдо мажмуасида фаолият олиб борувчи «П.Ш» МЧЖда текширув ўтказилди. Натижада ҳақиқатдан ҳам «П.Ш» МЧЖ томонидан «Lamsa», «Bushra» ҳамда «Naseem» белгиларидан фойдаланилган ҳолда тайёрланган контрафакт косметика воситалари сотилаётганлиги аниқланди.

«Мазкур ҳолат юзасидан «П.Ш» МЧЖга нисбатан Адлия вазирлигининг қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома таъсир чораси қўлланилиб, ҳуқуқбузарга контрафакт маҳсулотларни савдодан олиб ташлаш бўйича кўрсатмалар берилди», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, «Lamsa», «Bushra» ҳамда «Naseem» товар белгилари остидаги асл маҳсулотлар қадоғидаги QR-кодни сканерланганда ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотларни кўрсатилади, контрафакт маҳсулотда QR-код ишламайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер