Қашқадарёда фермер хўжаликлари 664 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фото: “Ўзэнергоинспекция”
Қашқадарё вилоятида сув насосларини электр тармоғига яширинча улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган. Тадбирда Косон туманида жойлашган “Б.И.” фермер хўжаликларига тегишли бўлган дала майдонларига ўрнатилган иккита сув насосини ўзбошимчалик билан тармоққа тўғридан тўғри улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 664,6 миллион сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг