Ўзбекистонда мансабдорлар кўпроқ қай турдаги жиноятларни содир этаётгани очиқланди

Иллюстратив фото
Бош прокуратура мансабдор шахсларнинг 2024 йилнинг биринчи ярмидаги жиноятчилиги таҳлилини эълон қилди. Унга кўра, ўтган 6 ойда 2525 та жиноят иши бўйича 2389 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган.
Маълум қилинишича, январь июнь ойларида жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 23 нафари республика миқёсидаги ходимлар, 223 нафари вилоят миқёсидаги ходимлар, 2143 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар бўлган.
Аниқлик киритилишича, жавобгарликка тортилган мансабдорлар энг кўпи (1467 нафари) ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятини содир этган. Ундан кейинги ўринларда пора олиш/бериш ёки воситачилик қилиш жинояти (158 нафар) ва фирибгарлик жинояти (191 нафар) қайд этилган.
Шунингдек, 104 нафар мансаб ваколатини суиистеъмол қилган, 30 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққан, 48 нафари мансаб сохтакорлигига йўл қўйган, 28 нафари мансабга совуққонлик билан қараган. Қолган 363 нафари эса бошқа турдаги жиноятларни содир этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг