Ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдаланмаяпти
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда рақамлаштириш ҳисобига, ўрнидан тура олмайдиган, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз 2 минг кишига ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилгани қайд этилди.
Масалан, Навоий шаҳрида яшайдиган ногиронлиги бор ёлғиз аёлни 12 ёшли фарзанди мактабга чиқмасдан парваришлаб келаётган эди.
Унга ижтимоий кўмакчи бириктирилиб, уйида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани сабаб, фарзанди мактабга чиқиб, оиланинг ижтимоий аҳволи яхшиланмоқда.
Ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлсада, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам бехабар. Масалан, ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдаланмаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг