Жиззахда 541 та балиқ ноқонуний овлангани аниқланди
Экология вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлими ҳудудида Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро Т. Б. томонидан ноқонуний балиқ овлангани аниқланди. Т. Б. бошқарувидаги автотранспорт воситасида овлаш тақиқланган кичик ўлчамдаги жами 541 та (113,5 кг) оқсила (судак) балиқлари топилди.
Ўрганиш натижасида ҳайвонот дунёсига жами 178 миллион 530 минг сўм миқдорида зарар келтирилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг